Бу алоҳида сўзлар жиҳатидан. Аммо сўз бирикмалари жиҳатидан олганда араб тили бир неча маънони билдиради. Агар у алоҳида сўз маъноси жиҳатидан ҳам ёки сўз бирикмалари маъноси жиҳатидан ҳам текширилса, у икки ҳолатдан нарига ўтмайди. Биринчи ҳолатда лафзлар мутлақ маънони билдирувчи лафзлар ва иборалардан иборат бўлиб, улар лафзнинг асл мазмунидир. Иккинчи ҳолат эса лафзлар мутлақ лафз ва мутлақ ибораларга хизмат қиладиган маънони билдирувчи иборалар ва лафзлар сифатида бўлади ва уларнинг эргашувчи мазмуни ҳисобланади. Биринчи ҳолатни олиб қараганда, тилда алоҳида сўзлар ичида омонимлар бўлади, масалан, айн, қадар, руҳ ва шунга ўзшаш сўзлар. Яна алоҳида сўзлар ичида синонимлар бўлади. Масалан, «жоа», «ато» - келди, «асад», «қасвара» - шер, «занна», «заъама» - ўйлади ва ҳоказо. Алоҳида сўзлар ичида бир-бирига зид антоним сўзлар бўлади. Масалан, «қуруъ» сўзи ҳайз ва поклик учун, «азр» сўзи ёрдам ва маломат сўзларига ҳам қўлланилаверади. Гапдан кўзланган маънони тушуниш учун сўз бирикмасини тушуниши керак. Гапдаги маънони луғат қомусларига мурожаат қилиш билангина тушуниб бўлмайди, балки шу сўз келган сўз бирикмасини билиш лозим, чунки сўздан кўзда тутилган маънони айнан сўз бирикмасигина ифодалайди. Бу лафзларни якка сўзларнинг сўз бирикмасига нисбатан қўллаш билан бирга сўз бирикмасининг ўзига нисбатан ҳам қўллаш мумкин, чунки лафзлар мутлақ маънони ифодалайдиган мутлақ лафз ва иборалар бўлиб, бу унинг аслий мазмуни ҳисобланади, лекин бундан бошқа маъно билдирадиган қарина келмаган бўлса, демак лафздан мутлақ маъно кўзда тутилган ҳисобланади. Бу ҳол Қуръонда жуда кўп такрорланиб, асл мазмунда бўлгани учун мисол келтиришга ҳожат йўқ. Иккинчи қисм шундан иборатки, сўз бирикмалари иборалар ва лафзлардан иборат мутлақ лафз ва ибораларга хизмат қилувчи маъноларга далолат қилади. Жумлада айтилган ҳар қандай хабар жумлада мўлжалланган нарсани баён қилиб беришни тақозо этади. Жумла шундай шаклда тузиладики, хабар берувчи, хабар берилаётган нарса ва хабарнинг ўзига қараб мақсадни мавжуд ҳолатда ҳамда очиқ, яширинча, қисқача ёки узун баён қилиш каби бир неча услубда ифодалайди. Масалан, хабар берилаётган шахсча эмас, хабарнинг ўзига эътибор берилса: «қома Зайдун» - Зайд турди деб хабар бериш билан бошлайсиз. Агар эътибор хабар берилаётган шахсга қаратиладиган бўлса; «Зайдун қома» - Зайдгина турди дейсиз. Саволга жавоб бериш учун ёки савол ҳолатида; «инна Зайдан қома» - албатта Зайд турди дейсиз. Зайднинг турганини инкор этаётган шахсга эса «вОллоҳи инна Зайдан қома» - Оллоҳга қасамки, албатта Зайд турди, Зайднинг туришини кутиб турган кимсага эса: «қад қома Зайдун» - Зайд туриб бўлди дейсиз ва бошқа шунга ўхшаш араб тили ибораларида мулоҳаза қилиниши лозим бўлган сўзлар билан ифодалайсиз. Қуръон бу икки нуқтаи назарни (яъни аслий ва эргашган далолатни) ўзига мужассам этган. Унда мутлақ маъноларни ифодаловчи мутлақ лафз ва иборалар мавжуд ҳамда муайян маънони ифодалайдиган сўз ва иборалар турли йўналишдаги балоғат, етуклик билан келган. Айниқса Қуръонда эргашган далолат маъноларнинг мавжудлиги жуда ҳайратомуз ҳол
206-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|